Оила – муқаддас даргоҳ
Оила – муқаддас даргоҳ

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши ташаббуси Бўка туманидаги "Жўрабод" маҳалла фуқаролар йиғинида йигирмага яқин намунали оилалар вакиллари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда партия вилоят ва туман кенгашлари масъул ходимлари, жамоатчилик вакиллари, маҳалладаги ибратли оилалар вакиллари иштирок этди.

ЎзХДП Тошкент вилоят Кенгаши раиси Акмалжон Умаралиев давра суҳбати иштирокчилари эътиборини мамлакатимизда ватан тинчлиги, юрт ободлиги, халқ фарвонлиги борасида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларга қаратиб, бу ишлар оиладан бошланиши, оила муқаддас даргоҳ эканини таъкидлади. Шу боисдан, давлатимиз раҳбарияти оилаларга алоҳида эътибор қаратаётгани, оилалар мустаҳкамлиги, фарзандлар камоли йўлида халқимизга барча шароит ва имкониятларни яратиб бераётганига тўхталиб ўтди.

Давра суҳбатида шунингдек, оилалар тинч-тотувлиги, ажримларга йўл қўймасликда маҳалла аҳли, шу жумладан, кўпни кўрган, бой ҳаёт тажрибасига эга нуронийларимизнинг ўрни катта экани таъкидланди. Бу борада давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлиги янада яхшиланиши зарурлиги қайд этилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда маҳаллада нотинч ҳамда ажрашиш ёққасида турган оила вакилларига намунали оила ҳамда кенг жамоатчиликни жалб қилиш, муаммони ечимини ижобий ҳал қилиш тўғрисида келишиб олинди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш