Депутат, намунали уй бекаси, тадбиркор
Депутат, намунали уй бекаси, тадбиркор

 

Ёш авлодни ҳар томонлама баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш ҳар доим муҳим вазифа ҳисобланиб келинган. Айниқса, ўзбек оиласи болажон бўлиб, фарзанднинг ёшидан қатъи назар, уларга алоҳида эътибор қаратилади. Бунда албатта, аёлларимиз, хонадон эгаларининг ўрни беқиёс.

Ҳам давлат ишига, ҳам оиласига алоҳида вақт ажратаётган аёлларимизни тон маънода замонамиз қаҳрамонлари, дея оламиз. Бугунги кунда бундай хотин-қизлар партиямиз сафида кўпчиликни ташкил этади. Намунали уй бекаси, депутат ҳамда раҳбар Қундуз Жумаева шундай сафдошларимиздан биридир.

Ғузор тумани “Чаноқ” маҳалласидаги намунали оилалардан бирининг бекаси бўлган Қундуз опа икки нафар фарзандининг олий маълумотга эга бўлишида, жамиятда ўз ўрнинига топишларида катта ҳисса қўшди. Партиядошимиз ишдан ташқари, ҳовлисида ташкил этган иссиқхонадаги экинларни парваришлашга ҳам ҳар доим вақт топади. Мўъжазгина иссиқхонада етиштирилаётган лимонлар ҳамда турфа гуллар харидорлар талабини қондириш билан бирга, оилага яхшигина даромад ҳам келтирмоқда.

Қундуз Жумаева халқ депутатлари Ғузор туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси сифатида “Қовчин” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Араб ҳамда Паст Қовчин қишлоқларидаги сайловчилари билан доимий мулоқотда бўлиб, уларнинг муаммоларини ҳал этишга интилиб келмоқда. Айниқса, хотин-қизлар масаласи, уларнинг мурожаатлари билан ишлашда, уларга саховат ёрдамлари кўрсатишда ҳам депутатимиз фаоллик кўрсатяпти.

Қаҳрамонимиз халқ депутатлари Ғузор туман Кенгашида котибият бош мутахассиси лавозимида фаолият юритмоқда. Депутатнинг ташаббуси билан сайлов округидаги қишлоқларнинг ички кўчалари обод бўлди, аҳоли учун мунтазам равишда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этиляпти, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли манфаатлари ҳам доимий эътиборда. Жумладан, Қундуз опанинг саъй-ҳаркати билан “Саховат ва кўмак” жамғармасидан Ш. Шомуродовага фарзандини даволатиши учун 2 млн сўм, И.Каримовага турмуш ўртоғини даволатиши учун 1 млн 800 минг сўм, М.Усаровага юрак операцияси учун 8 млн сўм маблағлар ажратилди.

Партиямиз сафида шундай шижоатли хотин-қизларимиз кўпчиликни ташкил этади ва биз улар билан фахрланамиз.

 

Шаҳло Худойқулова,

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши сектор мудири.

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш