Ёшлар ва хотин-қизларга сертификатлар топширилди
Ёшлар ва хотин-қизларга сертификатлар топширилди

 

Бекобод шаҳрида Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши ташаббуси билан “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.

Шаҳар Тадбиркор хотин-қизлар марказида бўлиб ўтган тадбирда мазкур масканда хотин-қизлар ва ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш мақсадида яратилган шароитлар, аёллар бандлигини таъминлаш ҳамда улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш йўналишларида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.

Тадбир сўнгида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи, “Уй ҳамшираси” йўналиши бўйича ўқув курсини тамомлаган хотин-қизлар ва ёшлардан 40 нафарига махсус сертификатлар топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш