Хотин-қизлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
Ўзбекистон ХДП Қоракўл туман кенгаши томонидан “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида “Гуллар чеҳраси” хусусий диагностика ва даволаш клиникасида хотин-қизлар учун маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди.
Тадбирда хотин-қизларга юридик маслаҳатлар, гендер тенглик масалалари бўйича тушунчалар берилди ва уларни қизиққан мавзулар бўйича суҳбатлашилди.
Шунингдек, Тошкент шаҳридан таклиф этилган олий тоифали шифокор акушер-гинеколог Мадина Чўллиева томонидан 20 нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди ва уларга тегишли маслаҳатлар берилди.
Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.