Депутатлар ёшлар билан учрашди
Хатирчи туманидаги 25-сонли касб-ҳунар мактабида “Депутат ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хатирчи туман кенгаши раиси А.Исломов ва депутатлар Маҳфуза Саидаҳмедова ҳамда Гулруҳ Эшманова иштирок этди. Тадбир доирасида ўқувчилар томонидан яратилган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишилди.
Учрашувда депутатлар ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш баробарида, юртимизда келажагимиз эгаларининг таълим олишлари, замонавий касб-ҳунарларни ўрганишлари учун яратилган имкониятлар ҳақида маълумотлар беришди.
Ўзбекистон ХДП Хатирчи туман кенгаши