Мурожаатлар ижобий ҳал этилди
Мурожаатлар ижобий ҳал этилди

 

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят ва Ғиждувон туман кенгашлари томонидан Абдухолиқ Ғиждувоний номли маҳалла фуқаролар йиғинида  “Барчага қулай муҳит яратиш керак" лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди.

Унда партия вилоят ва туман кенгашлари масъул ходимлари, туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари, ижтимоий таъминот бўлими ходимлари, маҳалла мутасаддилари, МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси ҳамда ногиронлиги бўлган фуқаролар иштирок этди.

Тадбир давомида  ногиронлиги бўлган фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Хусусан, Г.Халилова фарзанди С.Отамуродовнинг туғма ногиронлиги  сабабли даволанишга муҳтожлигини билдириб ёрдам сўради. Мазкур мурожаат бўйича чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилиши ва даволаниш бўйича назоратга олиш чоралари кўрилиши таъкидланди. Шунингдек, Б.Очилов, Ш.Болтаеванинг кўз касалликлари бўйича даволаниш, Ф.Файзиеванинг руҳий касалликни  даволашда қўлланиладиган дори-дармон олишда ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаатларини ижобий ҳал этишни туман тиббиёт бирлашмаси зиммасига олиши таъкидланди.

Бу каби тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давом этмоқда.

 

Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш