Ўзбекистон ХДП Янгиариқ туман кенгаши раиси Ҳусинбой Аллаберганов, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Барно Қўчқорова билан “Қўнғирот” махалла фуқаролар йиғинида яшовчи “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи фуқароларнинг ҳолидан хабар олди.
Хусусан, З. Жуманиёзова билан бўлган суҳбатда, аёл иш билан таьминлашда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди. Бу мурожаат жойида ҳал этилиб, у туман ободонлаштириш бўлимига жамоатчилик асосида ишга жойлаштирилди. А.Рўзметованинг кредит олиш масаласида кўмак беришни сўраб қилган мурожаати ҳам қисқа фурсатда ижобий ҳал этилди.
Бундан ташқари, Н. Маткаримова, Н.Саидова ва Г.Мадаминова каби фуқароларга ҳам кредит, субсидия асосида тикув машинаси олишларида амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Партия ташкилотлари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатиш ишлари давом этмоқда.
Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.