Бандликни таъминлаш – партия эътиборида
Бандликни таъминлаш – партия эътиборида

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Хонқа туман Кенгаши томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Туркистон” маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.

Унда “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга қайта ўқитиш масалалари муҳокма қилинди. Шунинг билан бирга, тадбир доирасида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилиб, 7 нафар аёлнинг бандлиги таъминланди. Бундан ташқари, 3 нафар хотин-қизга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун амалий кўмак берилди. Хоҳиш-истакларига кўра, хотин-қизлардан 23 нафарига ўзлари ёқтирган касбда ўқиши учун йўлланмалар ажратилди.

Партия ташкилоти томонидан ўтказилаётган бу каби тадбирлар ишсизликни камайтириш, камбағалликни қисқартириш ва бандлиги таъминланмаган фуқароларнинг иш ўрнига ҳамда барқарор даромад манбаига эга бўлишига ҳисса қўшиши билан аҳамиятли бўлмоқда.

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш