Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилояти кенгашининг IV пленуми бўлиб ўтди
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилояти кенгашининг IV пленуми бўлиб ўтди

 

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия вилоят, туман (шаҳар) кенгашларининг маъсул ходимлари, халқ депутатлари кенгашлари депутатлари, ёшлар ва аёллар қанотлари фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Пленумда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг дастури ижроси ҳамда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишда партиянинг фаол иштирокини таъминлаш масалалари муҳокама этилди.

Мажлисни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилоят кенгаши раиси Акмал Умаралиев олиб борди ва кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилди.

Маърузада партиянинг дастурий устувор йўналишларини амалга ошириш борасидаги фаолияти, 2022 йил учун ҳамда ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган вазифаларни белгилаш масалалари танқидий-таҳлил қилиб берилди.

ЎзХДП Тошкент вилоят Кенгаши электоратининг ижтимоий манфаатлари ва ҳаётий эҳтиёжларини тўлиқ қондириш ҳамда партия дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалда жорий этишга фаол иштирок этиш партиянинг келгуси даврдаги асосий вазифаси этиб белгиланди. Шунингдек йилнинг келгуси чоракларида халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳлари раҳбарлари ва маҳаллий партия ташкилотлари фаолларининг депутатлик ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш борасида қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

Таъкидландики, давлат раҳбари ташаббуси билан амалга ошириб келинаётган ислоҳотларнинг ижтимоий йўналтирилганлиги аҳолининг, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларнинг манфаатларини тўла маънода ифодалайди. “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурида белгиланган мақсадлар тўлиқ рўёбга чиқиши, қишлоқ жойларда турмуш сифати яхшиланиши, одамларнинг кундалик ижтимоий муаммолари ҳал бўлиши Халқ демократик партиясининг сиёсий ғояларига уйғун ва ҳамоҳангдир. Шундан келиб чиқиб, янги иш ўринлари яратиш, хизмат кўрсатиш, тиббиётнинг қуйи тизимида ўзгаришларни жадаллаштириш, маҳаллалар даражасида камбағалликни қисқартириш, аҳоли эҳтиёжманд қатламининг иқтисодий фаоллигини ошириш йўналишларида депутатлик назоратини ҳар чоракда ва йил давомида олиб бориш бўйича вазифалар белгиланди.

Йиғилишда партиянинг Сайловолди дастурида белгиланган устувор йўналишларга ҳам тўхтаталиб, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган аҳолимиз муаммоларини бартараф этиш, бандлигини таъминлаш ва маҳаллаларда камбағаликни қисқартириш масалалари бўйича кенг жамотчилик вакилларини жалб этган ҳолда ҳоким ёрдамчилари, маҳалла ёшлари етакчилари, аёллар фаоллари лавозимида ишлаётган ходимлар билан ўзаро ҳамкорликда фаолият кўрсатишлари лозимлигига аҳамият қаратилди.

Пленумда кўрилган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Пленум Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш