Аҳоли муаммолари ўрганилди
Аҳоли муаммолари ўрганилди

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят ва Паркент туман кенгашлари томонидан халқ депутатлари тумани Кенгаши депутати Тожибой Азимбоев иштирокида “Чинор” маҳалла фуқаролар йиғинида “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди.

Урашув “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”да рўйхатда турган йигирмага яқин фуқаролар, жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар билан юзма-юз мулоқотда бўлиш, уларнинг муаммоларини аниқлаш ҳамда ечимини топиш, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, хусусан, ногиронлиги бўлган, ишсиз аёлларнинг бандлигини таъминлаш, манзилли қўллаб-қувватлаш ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга амалий кўмак бериш мақсадида ўтказилди.

Мурожатлар айримлари жойида ҳал этилган бўлса, айримлари бўйича тегишли чоралар белгиланиб олинди.

Учрашув якунида кам таъминланган оила вакилларига озиқ-овқат жамланмалари тарқатилди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш