Тегишли чоралар белгилаб олинди
Тегишли чоралар белгилаб олинди

 

Ҳазорасп туманидаги Мунис-Хоразмий маҳалла фуқаролар йиғинида “Эзгулик” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон ХДП Ҳазорасп туман кенгаши раиси, депутатлик гуруҳи раҳбари М.Ваисов партия электорати вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашув давомида ижтимоий танг ҳолатга тушиб қолган оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларга амалий ёрдамлар кўрсатиш ҳамда уларнинг ижтимоий муаммоларига ечим топиш бўйича фуқаролар мурожаатлари тингланди. Ишга жойлаштириш, тиббий ёки коммунал масалалар ва бошқа партиянинг ваколат даражасидаги ижтимоий масалаларга партия гуруҳи ҳамда ҳамкор ташкилотлар ва ҳомий ташкилотлари томонидан амалий ёрдамлар кўрсатиш бўйича тегишли чоралар белгилаб олинди.

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш