Болажонлар учун тадбир
Болажонлар учун тадбир

 

ЎзХДП Оҳангарон шаҳар кенгаши ташаббуси билан 6-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Бармоқларда олам тафти” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбир мазкур муассасада фаолият олиб бораётган тарбиячилар томонидан яратилган қўл меҳнат буюмларини ўқув масканида тарбияланаётган болажонларга ўргатиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, санъат ва миллий урф-одат ҳамда анъаналаримизга бўлган қизиқишларини янада кучайтириш мақсадида ташкил этилди.

Иштирокчилар томонидан тайёрланган қўл меҳнати намуналари кўргазма иштирокчиларда катта таассурот уйғотди. Тадбир сўнгида партия шаҳар Кенгаши томонидан тадбир иштирокчиларга эсдалик совғалар топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш