Партия кўмаги билан хотин-қизлардан 27 нафари ишга жойлаштирилди
Партия кўмаги билан хотин-қизлардан 27 нафари ишга жойлаштирилди

 

Хотин-қизлар учун учун зарур шарт-шароитларни яратиш, уларнинг бандлигини таъминлаш каби вазифалар ижроси юзасидан ЎзХДП Самарқанд вилоят кенгаши ташаббуси билан Пастдарғом туманида жойлашган 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда ишсиз ва ижтимоий оғир аҳволдаги хотин-қизлар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ва давра суҳбати ташкил этилди. Меҳнат ярмаркасида тумандаги 10 га яқин корхона ва ташкилотлар қатнашди. Тадбирга ташриф буюрган 60 дан ортиқ хотин-қизлардан 27 нафари  иш берувчилар билан меҳнат шартномалари тузишди.

Тадбир давомида давра суҳбати ташкил этилиб, унда партиямиз томонидан ўтказилаётган лойиҳалар тўғрисида маълумотлар берилиб, хотин-қизларни ўйлантираётган муаммолар тингланди.

Тадбирда сўнгида иштирокчиларга партия вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

 

Ўктам Сулаймонов,

Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши масъул ходими.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш