Фаолият танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди
Фаолият танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди

 

ЎзХДП Қоракўл туман кенгашининг IV пленуми бўлиб ўтди. Унда кенгаш аъзолари, депутатлар, партия фаоллари иштирок этди.

Пленумда халқ депутатлари Қоракўл туман Кенгашидаги партия гуруҳининг 2021 йилдаги фаолияти ҳамда ЎзХДП Қоракўл туман Кенгаши ижроия қўмитасининг 2021 йилда амалга оширган ишлари тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан партия туман Кенгаши раиси Лайло Шермуҳамедова ахборот берди.

Маъруза юзасидан музокарада сўзга чиққанлар партия томонидан ўтган йилда амалга оширилган ишларга муносабат билдириб, истиқболдаги устувор масалалар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

Йиғилиш якунида партия сафига қабул қилинган фуқароларга Ўзбекистон ХДП аъзолик гувоҳномалари тантанали тарзда топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Қоракўл туман кенгаши

 

 

 

Теглар

Пленум Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш