Партия ташаббуси билан...
Партия ташаббуси билан...

 

ЎзХДП Янгиариқ туман кенгаши ва партия депутатлик гуруҳи Оила ва хотин-қизлар бўлими, “Тадбиркор аёл”, “Ҳунарманд” уюшмалари билан ҳамкорликда “Эгри солма” маҳалла фуқаролар йиғинида “Ҳунарли аёл – элни бойитар” деб номланган тадбир ўтказилди.

Унда маҳалладаги кам таъминланган, “Темир  дафтар” ва “Аёллар дафтар”ида рўйхатда турувчи хотин-қизларнинг бандлиги ва ижтимоий аҳволи ўрганилди. Хусусан, 16 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қиз  аниқланиб, уларнинг 2 нафарига иссиқхона ташкил қилиш учун субсидия, 4 нафарига ўзини-ўзи банд қилиш учун томорқа ажратиб берилишига кўмаклашилди. Хотин-қизлардан яна 2 нафари жамоат ишларига жалб қилинган бўлса, икки нафари ишга жойлаштирилди, 14 нафари эса тикувчилик бўйича махсус курсларда ўқитилиб, малака сертификатларига эга бўлди.

Тадбир давомида 2-гуруҳ ногиронлари Ҳ.Казакова ҳамда З.Бобожоновага эшитиш мосламалари совға қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш