Ёш сиёсатчилар томонидан байрам тадбири ташкил этилди
Ёш сиёсатчилар томонидан байрам тадбири ташкил этилди

 

Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламентига Қашқадарё вилоятидан сайланган ЎзХДП депутатлари Шаҳзод Ҳасанов, Рустам Йўлдошов ва Шуҳрат Юсупов 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Яккабоғ туманидаги “Ногиронлар жамияти” қошидаги “Зиёда меҳр нури” масканидаги ногиронлиги бўлган 15 нафардан ортиқ ёшлар билан учрашди.

Учрашувда мамлакатимизда ногиронлиги бўлган фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш ва уларга ғамхўрлик кўрсатиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида тушунчалар берилди. Ёш сиёсатчилар маскан тарбияланувчиларига бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, шахмат, шашка тўпламлари, рассомчилик билан шуғулланишлари учун ўқув қуроллари ҳамда турли хилдаги бадиий китоблар ва спорт буюмлари совға қилдилар.

Тадбир якунида ногиронлиги бўлган ёшлар учун байрам дастурхони ёзилди.

 

Шаҳло Худойқулова,

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши масъул ходими.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш