Амалий ҳамкорлик ижобий самара бермоқда
Амалий ҳамкорлик ижобий самара бермоқда

 

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори билан барча маҳалла фуқаролар йиғинларида аёллар билан ишловчи “хотин-қизлар фаоли” лавозими жорий этилган эди.

Бугунги кунда мазкур вазифада фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари жойларда хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий низолар ҳамда никоҳдан ажралиш ҳолатларининг олдини олиш, аёлларнинг мурожаатлари билан ишлашда маҳалла фаолларига яқиндан ёрдам бермоқда.

Хусусан, Қарши туманида 58 та маҳалла фуқаролар йиғинлари бўлиб, турли мавзуларда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказишда йўлга қўйилган ҳамкорлик ижобий натижалар беряпти. Эътиборлиси, бу билан сафдошларимиз сонини кўпайтиришга ҳам яхши имконият яратилмоқда. Бунга ЎзХДП Қарши туман кенгаши томонидан ташкил этилган тарғибот тадбирида тумандаги 40 та маҳалла фуқаролар йиғинининг 40 нафар хотин-қизлар фаоллари партияга қабул қилинганини бунга мисол сифатида келтириш мумкин.

Бу каби тадбирларни ўтказишга вилоятдаги барча туман, шаҳар кенгашлари алоҳида эътибор қаратмоқда.

 

Шаҳло Худойқулова,

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши сектор мудири.

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш