Болалар боғчасида байрам тадбири
Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгаши депутати Б.Атаева томонидан Гулистон қишлоғида жойлашган 33-сон мактабгача таълим ташкилотида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Болаларга беринг дунёни” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда келажагимиз эгалари бўлган болажонларга қаратилаётган эътибор, уларнинг таълим олишлари, спорт, санъат, илм-фан соҳаларида истеъдод ва қобилиятларини юзага чиқариш учун яратилган кенг имконият ва шароитлар тўғрисида сўз юритди.
Муассаса тарбияланувчилари томонидан намойиш этилган байрам дастури иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.
Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.