Депутатлар ташаббуси
Депутатлар ташаббуси

 

“Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида халқ депутатлари Янгийўл шаҳар Кенгаши депутати, Ўзбекистон ХДП аъзоси Мавжуда Бовақулова томонидан “Мевазор” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи кам таъминланган, ногиронлиги бўлган, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи фуқароларнинг яшаш шароити ўрганилди.

Эътиборлиси, бу жараёнда халқ вакили томонидан амалий ишларга алоҳида ўрин берилди. Хусусан, беш нафар фарзанднинг онаси Н.Баҳромовага новвойхона қуриш учун кредит олишда кўмаклашилди. Бандлиги таъминланмаган фуқаролар А.Комилов ва Б.Қосимхоновнинг оилаларига ўз-ўзини банд қилишлари, фермерлик фаолиятини бошлашлари учун қўйлар, тикув машиналари олиб берилди.

Шунинг билан бирга, депутат Мавжуда Бовақулова кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари ва ногиронлиги бўлган болажонларга Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан кийим-кечаклар тарқатди.

Яна бир партиядошимиз, халқ депутатлари Тошкент вилояти депутати Ирода Қодирова эса Бекобод тумани марказий касалхонасининг болалар бўлимида даволанаётган болажонлар учун байрам тадбир ташкил этди. Тадбирда байрам оши ташкил этилиб, туман ёшлар агентлиги томонидан болажонларга совғалар улашилди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш