Пленумда партия олдида турган қатор масалалар муҳокама қилинди
Пленумда партия олдида турган қатор масалалар муҳокама қилинди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Гурлан туман кенгашининг IV пленуми бўлиб ўтди. Унда туман партия кенгаши аъзолари, халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, партиямиз фаоллари, бошланғич партия ташкилоти раислари иштирок этди.

Пленум ишида Ўзбекистон Халқ демократик партияси дастуридаги устувор йўналишлар, 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишда туман партия ташкилоти ва депутатлик гуруҳининг иштирокини таъминлаш бўйича вазифалар ҳамда Халқ депутатлари Гурлан туман кенгашидаги партия гуруҳининг 2021 йилги фаолияти ва Ўзбекистон Халқ демократик партияси Гурлан туман Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги масалалар муҳокама этилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасида ЎзХДП Гурлан туман кенгаши раиси Ш.Худаяров маъруза қилди. Шунингдек, Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят Кенгаши раиси Юсупов Рахимберган Қодирович, Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати, 6-сонли айрим фанларни чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб директори Дилбар Ниязметова, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, 14-сон умумий ўрта таълим мактаби директори Сапарбой Ханиязовлар сўзга чиқдилар. Пленумда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, вазифалар белгилаб олинди.

 

 

 

Теглар

Пленум Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш