Пленумда муҳим ташаббус ва ғоялар муҳокама қилинди
Пленумда муҳим ташаббус ва ғоялар муҳокама қилинди

 

Ўзбекистон ХДП Юқори Чирчиқ туман кенгашининг V пленуми бўлиб ўтди. Унда ЎзХДП Тошкент вилоят кенгаш раиси А.Умаралиев, туман кенгашлари маъсул ходимлари, партиядан сайланган депутатлар, партия фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда туман партия кенгаши ижроия қўмитасининг 2021 йилдаги фаолияти, 2022 йил учун ҳамда ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган вазифаларни белгилаш масалалари танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди. Таъкидландики, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан амалга ошириб келинаётган ислоҳотларнинг ижтимоий йўналтирилганлиги аҳолининг, айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларнинг манфаатларини тўла маънода ифодалайди.

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида сиёсий партиялар, парламент ва маҳаллий Кенгашларнинг халқимиз олдидаги масъулиятини кучайтириш бўйича муҳим ташаббус ва ғоялар илгари сурилган. Уларни амалга ошириш учун барча даражадаги депутатлик гуруҳи аъзолари ва БПТ аъзоларидан қатъият ҳамда жавобгарлик талаб этилиши таъкидланди.

 

 

 

Теглар

Пленум Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш