Депутатлар болалар шифохонасидаги қурилишни назоратдан ўтказди
Депутатлар болалар шифохонасидаги қурилишни назоратдан ўтказди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси Л.Мамадиёров маҳаллий Кенгаш депутатлари билан биргаликда Қонунчилик палатаси депутати Дилором Имомованинг талаб ва тавсиялари асосида тумандаги болалар шифохонасида бўлаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечиришди.

Ўрганиш мобайнида шифохонанинг қурилиш жараёни, унинг техник меъёрлари, эътибор қаратилиши зарур бўлган барча жиҳатлар инобатга олинди. Хусусан, муҳандислик тармоқлари тизимида халқаро амалиётда ўзини оқлаган энергия тежамкор технологиялардан фойдаланиш, бунда қўшимча резервларни ташкил қилиш, замонавий насос мосламаларини ўрнатиш, сантехника тизимининг ҳолати ва эксплутацияси, жиҳозлар сифати, жойлашуви, ранги, дизайни каби барча муҳим жиҳатлар кўздан кечирилди. Иситиш-совутиш, вентиляция тизимининг меъёрлари қурувчиларга тушунтирилди. Аниқланган камчиликларни бартараф етиш бўйича таклифлар билдирилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш