Соғлом аёл керак ҳаётга
ЎзХДП Хоразм вилоят Урганч туман кенгаши туман тиббиёт бирлашмаси, Оила ва хотин-қизлар туман бўлими билан ҳамкорликда тумандаги "Қорамон", “Беруний”, “Юқори Жирмиз” маҳаллаларида яшовчи "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган хотин-қизлар учун 27-сон оилавий поликлиникада “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси доирасида тиббий кўрик ўтказилди. Лойиҳада турли мутахассисликларга эга тиббиёт ходимларидан иборат жамоа 253 нафар хотин-қизларга тиббий маслаҳатлар берди.
Касаллиги аниқланган 22 нафар аёллар ва 12 нафар болаларга даволаниш учун тавсия ва йўлланмалар берилди.
Лойиҳанинг юқори савияда ўтказилишида алоҳида ҳиссасини қўшган депутатлар, тиббиёт ходимларига ташаккурнома ва партиянинг эсдалик совғалари топширилди.