Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши томонидан Бухоро давлат тиббиёт институтида "Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишда ёшлар иштирокини таъминлаш" мавзусида учрашув ўтказилди.
Тадбирда вилоят кенгаши ходимлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, институт профессор ўқитувчилари ва талабалари иштирок этишди.
Очиқ мулоқот тарзида ташкил қилинган учрашувда юртимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларга мамлакатимиз фуқаролари, айниқса ёшларнинг жалб қилиниши, уларнинг фикрлари тингланиши шаффофлик, халқ билан мулоқот самарали йўлга қўйилганини англатиши ҳақида атрофлича тушунтириб берилди.
Тадбир давомида талабалар томонидан Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича бир қатор таклифлар берилди.
Жумладан, олий таълим муассасаларида халқаро олий таълимда бўлгани каби 5 кунлик ўқитиш тизимини жорий этиш, талабаларга дам олишга шароит яратиб бериш сингари фикр-мулоҳазалар билдирилди.