Конституция – халқимиз тафаккурининг кўзгуси
Конституция – халқимиз тафаккурининг кўзгуси

 

Бугун Қарши шаҳридаги Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилоят бўлими маънавият марказида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакили (Омбудсман)нинг вилоятдаги вакили, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлими, Ўзбекистон Адвокатлар Ассоциациясининг ҳудудий бошқармаси, Тошкент Ахборот технологиялари Университетининг Қарши филиали маъмурияти ҳамкорлигида “Конституция – халқимиз тафаккурининг кўзгуси” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши фаоллари, партиядан сайланган депутатлар, адвокатлар, ўқитувчилар, талабалар, хотин-қизлар ҳамда ОАВлари вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда Конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш аҳолининг фуқаролик фаоллиги ошиб бораётган шароитда бошланганлигини алоҳида таъкидланди. Конституциявий комиссияга дастлабки босқичнинг ўзидаёқ фан, таълим, маданият, соғлиқни сақлаш, туризм, қишлоқ хўжалиги, суд-ҳуқуқ ва бошқа соҳаларни ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича кўплаб таклифлар келиб тушмоқда.

Қўшма мажлиснинг тегишли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни тайёрлаш бўйича Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Республика ва ҳудудий ишчи гуруҳлари тасдиқланган.

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят ташкилотлари ҳамда партиядан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлари ҳам Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича партиянинг Республика ишчи гуруҳига таклифларни тақдим этиб бормоқда.

Бугунги йиғилишда партия аъзолари, фаоллари ва электорати вакилларининг таклифлари, фикр-мулоҳазаларини ўрганилиб, таҳлил қилинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш