Конституциявий ислоҳотлар давра суҳбати муҳокамасида
Конституциявий ислоҳотлар давра суҳбати муҳокамасида

 

Бугундан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаси бошланганидан хабарингиз бор. Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг барча даражадаги ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари жараёнда фаол иштирок этиш мақсадида ранг-баранг тадбирлар ўтказишга киришди.

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши, партиянинг Қибрай туман кенгаши ҳамклрлигида тумандаги 14-сонли умумтаълим мактабнинг фаоллар залида Конституциявий ислоҳотлар – халқпарвар давлат барпо этишнинг муҳим шарти мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида партия фаоллари, депутатлар, маҳалла аҳли, мактаб ўқитувчилари ва ёшлар иштирок этди. СЎзга чиққанлар Конституциявий қонун лойиҳасида жуда муҳим масалалар, хусусан, аҳоли эҳтиёжманд қатламининг уй-жойга эга бўлиш ҳуқуқларини кафолатлаш бўйича янги меъёрлар белгиланаётганини қўллаб-қувватлашларини билдиришди.

 

Ўзбекистон ХДП Ахборот хизмати

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш