Ўқитувчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди
Ўқитувчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бухоро вилояти Пешку туман Кенгаши фаоллари томонидан тумандаги 3-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Конститутциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Конститутциявий қонун лойиҳасини муҳокама қилинди.

Тадбирда Қонституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида батафсил маълумот берилди. Хусусан, ўқитувчиларнинг фаолият олиб бориши билан боғлиқ янгиликлар, уларнинг шаъни, қадр-қиммати Бош қонун билан белгилаб қўйилаётганлиги хусусида сўз юритилди. Шунингдек, таълим соҳасидаги ислоҳотлар, фарзандларимизнинг ўқиши, билим олиши учун яратилаётган шароит ва имкониятлар эндиликда Конституцияда ҳам ўз аксини топиши назарда тутилаётгани тушунтирилди.

Мулоқот чоғида иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш