Кучли давлат ва жамият ривожланиши сари олиб борилаётган ислоҳотлар
Кучли давлат ва жамият ривожланиши сари олиб борилаётган ислоҳотлар

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Рахмонов Бухоро вилояти Шофиркон туманида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш муҳокамаларига бағишланган қатор учрашувлар ўтказди.

Жумладан, дастлабки учрашув туман ҳокимлиги мажлислар залида мутасадди раҳбарлар, жамоат ходимлари иштирокида ташкил этилиб, туман тиббиёт бирлашмаси, Шофиркон тумани Шодлик маҳалла фуқаролар йиғинидаги 38-ИДУМда, туман Давлат солиқ инспекцияси идорасида ҳамда туман Ахборот ресурс марказида давом этди.

Туман ҳокими Жамшид Шаропов раислигидаги туман кенгаши депутатлари ва туман ҳокимлиги масъул ходимлари иштирокидаги учрашувда сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Рахмонов Конституциямизга киритилаётган ўзгаришлар аввало инсон қадрини улуғлаш йўлидаги мақсадлар ила амалга оширилаётгани хусусида тўхталиб, кучли давлат ва жамият ривожланиши сари олиб борилаётган ислоҳотлар, суд-ҳуқуқ тизимидаги ўзгаришларда инсон шаъни, қадр-қиммати асосий дастуриламал қилиб олинганини таъкидлаб ўтди.

Депутат Шерзод Рахмонов ўз нутқида бугунги кунда Конституциямизга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида батафсил тўхталиб, конституциявий комиссияга фуқаролардан келиб тушаётган таклифлар борасида тушунтиришлар берди.

Учрашув якунида халқ вакили фуқаролар билан бўлган ўзаро мулоқотда уларнинг конституцияга ўзгартириш киритиш борасидаги таклифларини тинглади.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш