Конституциявий ислоҳотлар эртанги фаровон ҳаёт гарови
Конституциявий ислоҳотлар эртанги фаровон ҳаёт гарови

 

Ўзбекистон ХДП Олмалиқ шаҳар кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Тадбирни Ўзбекистон ХДП Олмалиқ шаҳар кенгаш раиси С.Маҳмудов олиб борди.

Учрашувда ЎзХДП Тошкент вилояти кенгаш раиси Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида батафсил маълумот бериб, ҳусусан, конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти, юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ва ишончли кафолат яратиши тўғрисида тўҳталиб ўтди.

Давра суҳбатида шаҳар кенгаши депутатлари, партия аъзолари, маҳалла фаоллари ва ўқитувчилар қатнашди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш