Ўзбекистоннинг келажагини белгиловчи тарихий жараён
Ўзбекистоннинг келажагини белгиловчи тарихий жараён

 

Шу кунларда мамлакатимизда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси қизғин давом этмоқда. ЎзХДП ҳам Ўзбекистоннинг келажагини белгиловчи мазкур тарихий жараёнда фаол иштирок этмоқда.

Олий Мажлис қонунчилик палатасига Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан депутатликка сайланган Назаров Шарофиддин Ҳакимович Қашқадарёдаги сайловчилар билан конституциявий ислоҳотлар бўйича учрашувларини давом эттирмоқда. Депутат дастоаб Кўкдала туманидаги Нуронийлар маҳалласида фаоллар ва ёшлар билан мулоқот қилди. Учрашувда конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар биринчи навбатда фуқаролар манфаатлари нуқтаи-назаридан ишлаб чиқилгани тушунтириб ўтилди.

Жар МФЙ ҳудудидаги маданият марказида бўлиб ўтган мулоқот ҳам қизиқарли кечди. Фуқаролар меҳнат шароитларини яхшилаш, меҳнатга яраша ҳақ тўлаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришларни якдиллик билан маъқулладилар.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Олий Мажлис Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш