Халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос
Халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос

 

Бугун Қашқадарё вилоятининг Косон туманидаги “Косон дон маҳсулотларини қабул қилиш" МЧЖ да “Конституция: маҳалланинг мақоми ҳамда давлат органларининг бу борадаги вазифалари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда партия фаоллари ҳамда маҳаллада истиқомад қилаётган партия электорати вакиллари, корхонанинг ишчи ходимлари ва ёшлари иштирок этишди.

Давра суҳбатида сўзга чиққан Ўзбекистон ХДП Косон туман кенгаши раиси Султонмурод Раҳимов, Косон дон маҳсулотларини қабул қилиш МЧЖ бошқарув раиси, Ўзбекистон ХДП Косон туман кенгаши депутати Ўлмас Равшановлар конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти ҳақида гапириб, Конституция мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стартегияси, умуман юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат яратиши, шунингдек, ёшлар ва болалар ҳуқуқларини мустаҳкамлашдаги ўрни ҳақида тегишли тушинчалар беришди.

Сўзга чиққанлар Конституциявий қонун лойиҳасини маъқуллашди. Шунинг билан бирга ўз таклиф, фикр ва мулоҳазаларини ҳам билдиришди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш