Конституциявий ислоҳотлар - халқпарвар давлат барпо этишнинг муҳим шарти
Конституциявий ислоҳотлар - халқпарвар давлат барпо этишнинг муҳим шарти

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят Урганч туман кенгаши томонидан конституциявий ислоҳотларга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Урганч тумани К.Отаниёзов маҳалласида ўтказилган учрашувда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати З. Кетибаева, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этди.

Йиғилишда вилоят кенгаши депутати З. Кетибаева сўзга чиқиб, Конституциявий ислоҳотларнинг аҳамияти, ижтимоий ҳимоя, халқимизнинг эртанги фаровон ва тинч яшаши учун мустаҳкам асос эканлиги ҳақида батафсил тушунчалар берди. Шунингдек, мамлакатимизда барча соҳалардаги ўзгаришлар ва ислоҳотларга мос янги Конституциявий – ҳуқуқий халқпарвар давлат барпо этишнинг муҳим шартлари ҳақида ва киритилаётган ўзгартиришлар тўғрисида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Партия муносабати Конституцияга таклиф
← Рўйхатга қайтиш