Тошкент вилоятида Ёш сиёсатчилар беллашди!
Тошкент вилоятида Ёш сиёсатчилар беллашди!

 

Тошкент вилоятида Ёш сиёсатчи анъанавий кўрик-танлови бўлиб ўтди. Халқ демократик партияси кенгашлари томонидан ушбу кўрик-танловни ўтказишдан мақсад: Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилишида партия ташкилотларининг муносиб иштирокини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги 2022—2026 йилларга мўлжалланган "Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси" тўғрисидаги Фармонида белгилаб берилган энг устувор вазифаларнинг ижросини амалга ошириш, 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла” йилига оид Давлат дастурининг амалга оширилишида ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, Ўзбекистон ХДПнинг Сайловолди дастури ҳамда Ҳаракат дастурида белгиланган вазифаларни амалиётга тадбиқ этиш, ёшлар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, ёшларнинг ижодий маҳоратларини намоён қилиш учун муносиб шароит яратиб беришдан иборатдир.

Туман ва шаҳар босқичларида партиянинг 100 дан ортиқ 30 ёшгача бўлган фаол аъзолари 3 та шарт бўйича - партия дастурий мақсадлари, нотиқлик, ижтимоий лойиҳалар тақдимоти йўналишларида ўзаро беллашдилар.

"Ёш-сиёсатчи - 2022" вилоят кўрик танловининг якунига кўра:

Биринчи ўринни Чирчиқ шаҳридан Чирчиқ Давлат педагогика институти талабаси, партия ёшлар қаноти аъзоси Муратов Алёр Атхамжон ўғли,

Иккинчи ўринни Тошкент туманидан Ёшлар ишлари агентлигининг маҳалладаги етакчиси, партиянинг фаол аъзоси Алимов Фахриддин Ғофиржон ўғли,

Учинчи ўринни эса Паркент туманидан Тошкент Тиббиёт академияси талабаси, партия ёшлар қаноти аъзоси Қиёмова Маржона Муродхўжа қизи қўлга киритди.

Ҳудудий кўрик танловда муносиб ўринни эгаллаган ёшлар вилоятнинг партия кенгаши томонидан диплом, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бир сўз билан айтганда тадбирда белгиланган вазифалар, кўзланган мақсадга эришиш йўлида олиб борилган ишлар ижобий самара берди десак муболаға бўлмайди. Зеро бугунги ёшлар эртанги Янги Ўзбекистонимизнинг келажагидир.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш