Меҳнатдан қадр топган аёл
Меҳнатдан қадр топган аёл

 

Қизилтепа тумани марказидаги “Нафосат” маданият уйида “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳибаси, халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгаши депутати, “Валиобод” фермер хўжалиги раҳбари, Раъно Валиева иштирокида “Меҳнатдан қадр топган аёл” шиори остида қадрдонлар учрашуви ташкил этилди. Унда туман ҳокими ўринбосари Зуҳра Рашидова, тумандаги сектор раҳбарлари, Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши раиси ўринбосари Замира Тоғаева ҳамда ташкилот раҳбарлари ва аҳоли иштирок этди.

Тадбирда аёл фермерларга кўрсатиладиган эътибор ва ғамхўрлик намунаси, чўл ҳудудини обод масканга айлантирган, ҳозирги кунда кўп тармоқли фермер аёл Раъно Валиеванинг босиб ўтган умр йўлига назар солиниб, шу кунга қадар эришган ютуқлари ва қийинчиликлари ҳақида меҳмонларга гапириб берилди.

Навоий вилояти Қизилтепа туманининг энг илғор фермерларидан бири, меҳнаткаш ва заҳматкаш инсон, умрини халққа хизмат қилишга бағишлаган, Ўзбекистон ХДП Қизилтепа туман кенгаши депутати Валиева Раъно Насимовна 1976 йилдан буён қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилиб келади. У 1999 йилда Ўртачўл ҳудудида “Валиобод” фермер хўжалигини ташкил этган. Р. Валиева 2017 йилда давлатимизнинг юксак мукофоти - “Эл-юрт ҳурмати" ордени билан тақдирланган.

Куни кеча Раъно Валиевага фахрий профессор унвони топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Фахрий Депутат
← Рўйхатга қайтиш