Аёллар билан юзма-юз
Аёллар билан юзма-юз

 

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилояти Касби туман Кенгаши томонидан Месит маҳалла фуқаролар йиғинидаги 18-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида хотин-қизлар билан давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон ХДП Касби туман кенгаши раиси, партия гуруҳи раҳбари С.Ҳамроев, партия гуруҳи аъзоси Р.Рўзибоев, Санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги хизмати вилоят бошқармаси Касби туман бўлими мутахассиси Д.Ҳайриев ҳамда Касби туман партия кенгаши масъуллари иштирок этишди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Касби туман кенгаши раиси С.Ҳамроев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 25 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти, стратегия доирасида амалга ошириладиган янгиликларга тўҳталиб ўтди.

Давра суҳбати сўнггида хотин-қизлар партия сафига қабул қилиниб, аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш