Ажрим ёқасидаги оилалар яраштирилди
Ажрим ёқасидаги оилалар яраштирилди

 

Ўзбекистон ХДП Муборак тумани кенгаши томонидан тумандаги Маданият маркази саройида "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида фаол хотин-қизлар, тарғибот гуруҳи аъзолари билан учрашув ўтказилди.

Унда Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими раҳбари, партиядан туман Кенгаши депутати Х.Тўраева, туман Ички ишлар бўлимининг хотин-қизлар масалалари билан ишлаш бўлими ходими Ю.Махтумова, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари З.Тошева ва А.Парпиевалар иштирок этди.

Сўзга чиққанлар маҳаллаларда хотин-қизлар билан кўпроқ ишлаш, "Аёллар дафтари"да турган хотин-қизлар ҳолидан хабар олиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг мурожаатларини бефарқ қолдирмаслик, эрта тушмуш, ажримлар ва нотинч оилаларда соғлом муҳитни қарор топтириш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Шу куни Муборак тумани Ижтимоий реабилитация марказида тумандаги А.Навоий, Машъал, Кўҳнашаҳар маҳалла фуқаролар йиғинидаги ажрим ёқасига келиб қолган ёш оилалар билан суҳбат ташкил этилиб, депутатлар иштирокида 3 та оила яраштирилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш