Депутат маҳаллада лойиҳаси
Депутат маҳаллада лойиҳаси

Ўзбекистон Қашқадарё вилояти ХДП Яккабоғ туман кенгаши раиси, 17-Учтепа сайлов округи депутати Н.Элмуродова томонидан Учтепа МФЙ  ҳудудида эҳтиёжманд ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг оилавий шароити  ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар жараёнида Фазилат Бойқулова ёлғиз аёллиги, қарамоғида икки нафар вояга етмаган фарзанди борлиги, ўзи ҳеч жойда ишламаслиги ҳамда куз-қиш мавсуми яқинлашаётганлиги сабабли кўмир олиб беришда ёрдам сўради. Ушбу фуқаронинг мурожаати атрофлича ўрганилиб, хомийлар кўмагида ёрдам бериш белгилаб олинди.

Шунингдек, ҳудуддаги барча эҳтиёжманд оилалар билан суҳбатлар ўтказилди. Суҳбат давомида ўз-ўзини иш билан банд қилиш, яъни тадбиркорлик билан шуғулланиш учун банклар томонидан берилаётган кредитлар асосида паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик, иссиқхона ташкил қилиш каби тадбиркорлик фаолиятлари ҳақида тушунчалар бериб ўтилди.

← Рўйхатга қайтиш