Хотин-қизлардан тушган таклиф ва саволлар эшитилди
Хотин-қизлардан тушган таклиф ва саволлар эшитилди

Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Ибрагимова, Ўзбекистон ХДП вилоят Кенгаши раиси ва депутати З.Туйева, Когон туман  ҳокими Х.Давлатов, Когон шаҳар МФЙ раислари ва фуқаролар иштирок этишди.

Тадбирда туман ҳокими сўзга чиқиб, Мустақиллигимизда эришилган ютуқлар тўғрисида гапириб ўтди. Вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси эса ўз сўзида Президентимиз томонидан қабул қилинган Фармон ва Қарорларда  хотин-қизларга берилган имкониятлар тўғрисида тушунчалар бериб ўтди. Хотин-қизлардан тушган таклиф ва саволлар эшитилди.

Тадбир сўнггида касб-ҳунарга ўқитиш ва асбоб-ускуна билан таъминлаш мақсадида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга сертификатлар ҳамда иш қуроллари топширилди.

← Рўйхатга қайтиш