“Соғлом аёл керак ҳаётга”
“Соғлом аёл керак ҳаётга”

 

Ўзбекистон ХДП Касби туман кенгаши ҳамда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Қашқадарё вилоят бўлими томонидан тумандаги Қорақўнғирот, Қўнғирот ва Шакаржўй МФЙларида яшовчи, тиббий ёрдамга муҳтож бўлган фуқаролар учун бепул тиббий кўрик ташкиллаштирилди.

Чуқурлаштирилган кўрикда аниқланган касалликларни даволаш бўйича врач терапевт томонидан зарур тиббий маслаҳатлар ва йўлланмалар берилди. Шунингдек, фонд томонидан ҳам Халқаро ташкилотлар томонидан ажратилган беғараз ёрдам бўйича дори-дармонлар берилди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Касби туман кенгаши раиси, партия гуруҳи раҳбари С. Ҳамроев, партия гуруҳи аъзоси, “Аёллар қаноти” фаоли И.Ҳайитова иштирок этиб, халқимизнинг саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган дастурий вазифалар Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Сайловолди дастурида белгиланганлигини алоҳида таъкидлаб, бу каби кўриклар “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди вилоят бўлими билан ҳамкорликда мунтазам ташкил этилишини билдиришди.

Тиббий кўрикдан ўтказилган жами 178 нафар фуқаронинг 134 нафари хотин-қизлар, 16 нафари ёш болалар ва 28 нафари эркаклар бўлиб, улардан 14 нафарига йўлланма ва 3 нафарига даволаниши учун ордерлар берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш