Депутат ташаббуси билан кўптармоқли оналар ва болалар даволаш маркази очиладиган бўлди
Депутат ташаббуси билан кўптармоқли оналар ва болалар даволаш маркази очиладиган бўлди

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Амрилло Шодиевич Иноятов Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари ҳамроҳлигида Касби туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Болалар касалхонасига ташриф буюрди.

Ҳозирда фаолият кўрсатиши тўхтаб қолган муассасанинг ҳолати билан танишди. Жорий йил 6 июлда Халқ депутатлари Касби туман кенгаши депутати, Ўзбекистон ХДП туман кенгаши раиси С. Хамроев мазкур масала буйича Олий Мажлис Сенатига мурожаат қилиб, Касби тумани Болалар касалхонасини Туманлараро кўптармоқли оналар ва болаларни даволаш маркази этиб қайта ташкил этишни ва 2023 йил Давлат инвестиция дастурига киритиб, қайта реконструкция қилишга амалий ёрдам сўраган эди.

Депутат мурожаати амалга ошадиган бўлди. Яъни вазир ўринбосари А. Иноятов муассасани қайта ташкил этишга ва имкон қадар 2023 йил давлат инвестиция дастурига киритишга ваъда берди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш