“Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси амалда
“Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси амалда

 

Ўзбекистон ХДП Зафаробод туман кенгаши томонидан Бўстон МФЙ ҳудудида Иш режа асосида белгиланган вазифалар ижросини таьминлаш, хотин-қизлар муаммоларини хал этиш мақсадида “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги хотин-қизлар хонадонларига ташриф буюриб, улар билан юзма-юз яқиндан суҳбат қилинди.

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, ишсиз аёлларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни манзилли қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилаётган тадбирнинг мақсад ва вазифалари тушунтирилди.

Туман кенгаши депутати Н.Умматов, туман Кенгаши котибият мудири Б. Хамроқулов ва ХДП туман Кенгаши раиси Х. Ережеповлар Бўстон маҳалласи ҳудудидаги А. Навоий кўчаси 4-уйда истиқомад қилувчи кам таъминланган оила аъзоси, 2-гуруҳ ногирони Хайтгул Баёнованинг хонадонига бориб, яшаш шароити билан танишди.

Оила ҳақиқатдан хам ҳозирги кунда ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга муҳтожлиги инобатга олиниб, туман кенгаши депутати Н.Умматов ва ХДП туман кенгаши томонидан моддий ёрдам кўрсатилди. Шу ҳудуддаги Дўстлик кўчаси 7-уйда истиқомад қилувчи кам таъминланган оила, 2 нафар ногирон фарзанди бўлган Дилафрўз Зокирова хонадонига ҳам ташриф буюриб, уларнинг яшаш шароити ўрганилди. Оила аъзолари ХДП га ва туман Кенгаши депутати Н.Умматовга миннатдорчилик бидиришди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш