Ўқитувчи – қалб меъмори
Ўқитувчи – қалб меъмори

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё ва Касби туман кенгашлари ҳамкорлигида 1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда партия фаоллари, мактаб ўқитувчилари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар дунёдаги шарафли касблардан бири бўлган устоз-мураббийлар, ўқитувчилар ҳаётимиз чароғбони эканлиги, ким қайси соҳада ишламасин барчага устоз-муаллимлар таълим ва тарбия берганини таъкидлаб ўтишди.

Халқимизда “узтоз отангдай улуғ” деган нақл бор. Кимки бу ҳаётда бирор ютуққа эришса, касбидан эъзоз топса унинг қалбида устозларига, биринчи ўқитувчисига бўлган ҳурмат абадий муҳрланади.

Ўқитувчи ва мураббийлар борки – ҳаётимиз нурафшон, эртанги кунимиз, фарзандларимиздан кўнглимиз тўқ. Ўзбекистон фарзандлари чеҳрасидаги нур – бу тинчликнинг нури. Озод диёримиздаги ана шу осуда, фаровон ҳаётимизга кўз тегмасин.

Сўзга чиққанлар 1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” билан туман халқ таълими жамоасини табриклашди ҳамда Ўзбекистон ХДП вилоят ва Касби туман Кенгашларининг эсдалик совғалари, шунингдек, партия аъзоларига партия Марказий Кенгашининг фахрий ёрлиқлари топширилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш