Аҳоли саломатлиги йўлида
Аҳоли саломатлиги йўлида

 

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят Миришкор туман кенгаши томонидан "Соғлом аёл керак ҳаётга" лойиҳаси доирасида "Соғлом авлод учун" халқаро ҳайрия фонди вилоят филиалининг малакали шифокорлари ҳамкорлигида тумандаги "Оқмачит", "Ўзбекистон" ва "Ободон" маҳалла фуқаролар йиғинларида бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Унда маҳаллаларда яшовчи нуронийлар, аёллар, ногиронлиги бўлган фуқаролар кўрикдан ўтказилиб, фонд томонидан керакли тавсиялар берилиб, дори-дармонлар тарқатилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш