Қишлоқ аёлларининг шароитлари яхшиланмоқда
Қишлоқ аёлларининг шароитлари яхшиланмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят Қарши туман кенгаши томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тумандаги Қовчин МФЙ ҳудудидаги “Абул-Муин Насафий” зиёратгоҳида 15 октябрь — "Қишлоқ аёллари куни" олдидан тадбир ўтказилди.

Унда тумандаги Қовчин, Янгиҳаёт, Омонтепа МФЙда фаолият юритаётган қишлоқ касаначи, ҳунарманд, тадбиркор аёлларнинг қўл меҳнатларидан кўргазма ташкил этилди.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати И. Холёров ҳомийлигида тадбиркор Хусанова Раъно Шавкатовнага фаолият юритиши учун бинодан жой ажратилди. Қишлоқ аёлларига кредит ҳамда Ёшлар агентлиги ҳомийлигида 7 та тикув машинаси ажратилиб, 5 нафар "Аёллар дафтари"да турган хотин-қизлар бандлиги таъминланди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш