15 октябр — Халқаро қишлоқ аёллар куни
15 октябр — Халқаро қишлоқ аёллар куни

 

Юртимиз пахта далаларида йиғим-терим мавсуми авж палласига кириб бормоқда. Машаққат билан етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмай, йиғиб олиш мақсадида теримчилар ҳамда кўнгилли ҳашарчилар астойдил меҳнат қилишмоқда.

Хусусан, шундай жонкуярларимиздан хабар олиш мақсадида бугун Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий вилоят кенгаши Ёшлар ва ҳотин-қизлар сектори раҳбари Ж. Бозоров ҳамда Кармана туман кенгаши раиси Ҳ. Рўзиевлар иштирокида 15 октябр — Халқаро қишлоқ аёллар куни муносабати билан Кармана тумани "Азамат" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги "Амир Ғолиб " фермер хўжалиги даласида пахта хирмонига ўз ҳиссаларини қўшаётган ташаббускор теримчилар ҳузурида бўлишди.

Суҳбат давомида уларга партиямиз дастури, мақсад ва вазифалари, юртимизда аёллар учун яратилаётган шароит ва кенг имкониятлар ҳақида маълумотлар берилиб, эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш