Оила – жамият гултожи
Оила – жамият гултожи

 

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан Муборак тумани Реалибитация марказида нотинч, оилавий муаммолари туфайли ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан учрашилди.

Унда партиямиздан сайланган депутат хотин-қизлар, "Оқила аёллар" ҳаракати вилоят, туман фаоллари, “Бувижонлар мактаби” аъзолари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Бугунги кунда туманда ажримлар сони ўтган йилга нисбатан камайган бўлсада, ёш оилаларнинг сабрсизлиги, оилага тайёр эмаслиги, тиббий маданиятнинг етишмаслиги, оилавий ишларга учинчи шахс аралашуви ва бошқа сабаблар туфайли ёш оилаларда ажримлар келиб чиқмоқда.

Учрашувда ўрганилган оилавий муаммоларда ҳам шу жиҳатларни кўриш мумкин. Фарзанд тарбиялаётган ёш оилаларга партиядан депутатлар З. Тошева, А. Парпиева, Қарши Муҳандислик-иқтисодиёт институти доценти Ю. Хасанова, вилоят партия кенгаши сектор мудири Ш. Худойқулова, "Оқила аёллар" ҳаракати туман раҳбари С. Ражабовалар ўз маслаҳатларини билдиришди.

Фаоллар билан биргаликда бир нафар оилага ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, бир нафар оила яраштирилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш