Соғлом аёл керак ҳаётга
Соғлом аёл керак ҳаётга

 

Ўзбекистон ХДП Қарши шаҳар кенгаши томонидан 4-сон оилавий поликлиникасида “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси доирасида оналар ва болалар учун тиббий кўрик ташкил этилди. Кўрикда Қарши шаҳар партия Кенгаши масъул ходимлари, халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзолари Р.Муртазаев ва Ш.Жўраевлар иштирок этишди.

Поликлиникада малакали шифокорлар томонидан 80 нафар хотин-қиз ва 8 нафар бола бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. Қарши шаҳридаги Захокимарон, Кат, Шодлик, Оқтепа ва Ғ.Ғулом маҳаллаларидан келган хотин-қизларга аниқланган касалликларига кўра муолажа олишлари ёки тегишли муассасаларга мурожаат этишлари юзасидан тавсиялар берилди.

Лойиҳа доирасида Шодлик маҳалласидаги (1973 йилда туғилган) қандли диабет ташхиси қўйилган Қурбонова Дилафрўзга даволаниш учун вилоят эндокринология диспансерига ордер олиб берилди.

4 нафар онанинг фарзандларига ортопедик муаммолари борлиги сабабли рентген кўригига тавсия этилди. Шунингдек, Захокимарон маҳалласида яшовчи Жабборова Шаҳнозага бел-умуртқа чурраси ташхиси билан вилоят касалхонасига йўлланма берилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш