Болаларнинг соғлиғи ва хавфсизлиги энг долзарб масаладир
Болаларнинг соғлиғи ва хавфсизлиги энг долзарб масаладир

 

Ўзбекистон ХДПдан халқ депутатлари Яккабоғ туман Кенгаши депутати Шуҳрат Юсупов томонидан оилавий уй боғчаларни ўрганиш жараёнида кузатилган хато ва камчиликларни соҳадаги муаммоларни бартараф қилиш борасида туман Мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, туман сайтида танқидий мақола жойланган эди. Орадан бир мунча вақт ўтиб, мазкур уй боғча қайта ўрганилганда болалар учун зарур бўлган барча камчиликлар тўғриланганига гувоҳи бўлинди.

Бу каби депутатлик назорат-таҳлил тадбирларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад тадбиркорлар фаолиятига ҳалал бериш эмас, балки шу юртнинг болалари парваришланадиган масканда зарур қулайликларни яратишдир.

Соҳада учраб турадиган хато ва камчиликларни бартараф қилишда туман Мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликни доимий давом эттиришга келишиб олинди.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш