"Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси

 

Бекобод шаҳар Тадбиркор хотин қизлар марказида "Аёллар билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида шаҳар партия кенгаши раиси М. Абдухалиқова, Тадбиркор хотин қизлар маркази раҳбари К. Мухиддиновалар иштирокида учрашув ташкил этилди.

Шунингдек, Декорратив гуллар ясаш бўйича ҳунар ўрганаётган хотин қизлар фаолияти билан яқиндан танишилди.

Тадбирда хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш билан бирга бугунги кунда юртимизда фуқароларни, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, амалий ишлар хусусида ҳам атрофлича маълумотлар берилди.

Қизларимиз кўргазма учун ўзлари тайёрлаган декорратив гулларни намойиш қилиб, аҳолидан буюртмалар олишини айтиб ўтди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш