Оилалар тинчлиги – жамият тараққиётининг бош омили
Оилалар тинчлиги – жамият тараққиётининг бош омили

 

Ўзбекистон ХДП Касби туман кенгаши раиси, партия гуруҳи раҳбари С. Ҳамроев, туман халқ қабулхонаси мудири А. Уралов, хотин-қизлар фаоли Л. Носировалар ҳамкорлигида "Депутат маҳаллада" лойиҳаси доирасида Мушқоқи МФЙда истиқомат қилаётган фуқаро, ижтимоий ҳимояга муҳтож Мухлиса Қаноатованинг оилавий аҳволи ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлдики, мазкур фуқаро турмуш ўртоғи Баратов Исроил билан 10 йил бирга яшаган. 2 нафар фарзанди бор. Оилавий ҳолати оғир, ишсиз. Турмуш ўртоғи билан икки йил олдин ажрашган ва уй жойидан чиқариб юборилган. Ҳозирда акасининг уйида яшаяпти, қонуний никоҳи бекор қилинмаган.

Унга биринчи навбатда фуқаролик ишлар бўйича судга тезда мурожаат қилиш ва никоҳини бекор қилиш кераклиги тушунтирилди. Бундан ташқари уй-жойга муҳтож бўлганлиги сабабли туман Оила ва хотин-қизлар бўлимига учрашиб, навбатга қўйиш тушунтирилди.

Депутат ташаббуси билан М. Қаноатовага тикувчилик бўйича икки ойлик ўқув курсида ўқиши учун йўлланма олиб берилди. Ҳунарга эга бўлган фуқаро Денов МФЙ ҳудудида қурилиши бошланган ип-йигирув тикувчилик фабрикасига ишга жойлаштириши депутат назоратига олинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш